Қозоғистон ҳам Россияга қарши санкцияларга қўшилдими?  

Олам

image

Қозоғистон Россияга қарши санкциялар бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилмади, аксинча, мамлакатлар ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Бу ҳақда журналистларга Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, икки давлат ҳукуматлари доимий алоқада, муносабатлар  юқори даражада сақланиб турибди.

“Шунинг учун ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганини маълум қиламан, аксинча, ўзаро ҳамкорлигимизни янада кенгайтириш, хориждан келаётган чақириқларга биргаликда жавоб бериш ва бу ножўя ҳаракатлар оқибатларини минималлаштириш ниятидамиз”, дейди Кремль вакили Москва ва Нур-Султон муносабатлари ҳақида гапирар экан.

Шунингдек, у Қозоғистон Россия учун дўст давлат бўлиб қолишига ишонтирган.

Айтиш жоизки, аввалроқ, Қозоғистон Молия вазирлиги Россия Федерацияси ҳудудига товарларнинг айрим турларини етказиб беришга нисбатан санкция чекловларини амалга оширишни тартибга солувчи қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Қарор билан Қозоғистон ҳукумати айрим товарлар учун электрон ҳисоб-фактураларни тасдиқламайди ва бусиз уларнинг Россия билан чегарасини кесиб ўтиш тақиқланади. Ҳужжат ҳали маъқулланмаган ва ҳозирча Нур-Султон ҳам, Оқ уй ҳам нима бўлаётганини изоҳлашдан бош тортмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

401

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг