Қоя тош қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам 12060
image

Бразилияда қоя тош қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РБК нашри хабар берди.

Қайд этилишича, аввалига саккиз киши ҳалок бўлган, яна икки киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланган эди. Уларнинг жасадлари топилган. Икки қурбоннинг шахси ҳам аниқланган.

Маълум қилинишича, ҳодиса 8 январь куни Бразилиянинг Минас-Жерайс штатидаги Капитолиу шаҳри яқинидаги канёнда содир бўлган.

Хабарда таъкидланишича, қоя қулаган вақтда қайиқда 34 киши бўлган, 20 га яқин киши бедарак йўқолган, 23 нафар сайёҳ енгил жароҳат олган, тўққиз нафари турли оғирликдаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

 

 

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 231
Рейтинг: 3.1
t
×