Қотиллик ва зўрлашда айбланган 10 киши қамоқхонада қатл этилди

Олам

image

Эронда қотиллик ва зўрлашда айбдор деб топилган ўн киши қатл этилди. Бу ҳақда HRANA инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар берган. 

Қайд этилишича, ўлим жазоси жорий йилнинг 29 июнь куни Режаи Шеҳр қамоқхонасида (Кареж шаҳри, Алборз стани (вилоят) ўтказилган. 

Қатл этилганларнинг саккиз нафари қотилликда, қолганлари зўрлашда айбдор деб топилган. Эрон расмийлари ҳозирча бу хабарларга изоҳ бермаган.

Халқаро “Amnesty International” инсон ҳуқуқлари ташкилотининг 24 май кунги ҳисоботига кўра, 2021 йилда Эронда 314 киши қатл этилган.

Эрон Хитойдан кейин одамларни энг кўп қатл этадиган давлатлардан бири.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

972

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг