“Қотиллик учун лицензия”, “Қирол шер” ва бошқалар – Ёввойи табиатнинг 2020 йилдаги энг яхши фотосуратлари
Бу қизиқ 05 Декабрь 2020 19:11
5526
“Wildlife Photographer of the Year” версияси бўйича 2020 йилнинг энг яхши 25 та фотосурати эълон қилинди. Мазкур суратлар бутун дунёдан юборилган 50 000 та фотосурат ичидан танлаб олинди.
Суратларда антиқа балиқлар, тошбақалар, кийиклар, олмахонлар, калтакесаклар, укки ва бошқа турли жониворларни кўриш мумкин. Таъсирли, ғаройиб ва ғамгин фотосуратлар 2021 йилнинг июль ойида Лондоннинг Ягона тарих музейида ўтадиган кўргазмада намойиш этилади.
“Wildlife Photographer of the Year” танлови илк бор 1965 йилда ташкил этилган. Ўшанда унда 361 та иш намойиш этилган эди.