“Қоракўлчилик” уюшмасининг раҳбарлари тасдиқланди
Жамият
−
19 Сентябрь 2020
15109Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Қоракўлчилик” уюшмасининг раҳбардари тасдиқланди.
Қарор билан:
Эркин Шаймардонович Хайитов Республика "Қоракўлчилик" уюшмасининг раиси этиб;
Хасан Акбарович Комилов уюшма раисининг биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди.
Шунингдек, қарор билан Кўччиев Улуғбек Мирзамашрабович уюшма раисининг чорвачилик ва наслчилик масалалари бўйича, Оламгир Жаҳонгир ўғли Тошпўлатов қайта ишлаш, ташқи савдо ва инвестиция масалалари бўйича, Насилло Асадович Бобокулов илм-фан бўйича ўринбосарлари этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, “Қоракўлчилик” уюшмаси Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ташкил этилганди.
LiveБарчаси