Қорақалпоғистонда боғча ходимлари намойиш ўтказди. МТТ раҳбари ишдан бўшатилди
Жамият
−
06 Апрель 2021
8101Қорақолпоғистон Республикаси Қонлиқўл туманида мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг боғча раҳбарини ишдан бўшатиш мақсадида уюштирган намойишлари видеоси тарқалди. Мактабгача таълим вазирлиги Aхборот хизмати ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
Ҳолат бўйича ходимлар томонидан тушган шикоятларни ўрганиш мақсадида ички гуруҳ тузилган.
Ташкилот раҳбари ўз лавозимида 2018 йилнинг 31 январидан 2020 йилнинг 21 декабргача фаолият юритган. Ўрганиш давомида МТТ раҳбари томонидан 399,2 млн сўмлик молиявий хато-камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди. Шунингдек, ташкилотда 5 нафар ходимларнинг ишламаса ҳам номига 24 млн сўмлик иш ҳаққи ёзилган.Ташкилотда 1,0 бирликда ишлаган Г.Отеповага қонунчиликка зид равишда қўшимча 0,5 бирлик сектор бошлиғи вазифалари юклатилган. Методист вазифа учун тўланганлиги расмийлаштирилган иш ҳаққининг 60 фоизи 7,1 млн сўм директорнинг пластик карточкасига ўтказиб келинган.
ДМТТ директори томонидан 3,36 бирлик штатга ходим олмасдан ва бу ҳақда ҳисоботлар топширмасдан меҳнат қонунчилиги бузилган. Озиқ-овқат маҳсулотларини кунлик таомномага қўшиб ёзиш натижасида 7,3 млн сўмлик маҳсулотлар асоссиз ҳисобдан чиқарилган.
2018-2020 йилларда 5,7 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари меъёрдан кўп таомномага киритилиб, ортиқча ҳисобдан чиқарилган. 5,2 млн сўмлик озиқ-овқат ва 50,9 млн сўмлик товар моддий бойликлар камомади, шу билан бирга 0,7 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ортиқчалигига йўл қўйилган.
Ташкилот омбор мудири ва ошпазлари тушунтириш хатларига кўра, боғчада 2018-2020 йилларда таомномада ёзилган гўшт ва сут маҳсулотларининг ярми, яъни 4932 кг 159,6 млн сўмлик гўшт ҳамда 15 504,5 литр 53,1 млн сўмлик сут маҳсулотлари қозонга солинмаган.
Ўрганилган ҳужжатларга нисбатан қонуний қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прократураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Қорақолпоғистон Республикаси Қонликўл туман бўлимига топширилган. Вазирлик буйруғига асосан 2020 йил 21 декабрда ташкилот раҳбари лавозимидан озод этилган. Кўп ўтмай Э. Бекбергенованинг лавозими суд қарорига мувофиқ қайта тикланган.
Бироқ, МТТ ходимлари уюштирган норозилик намойишлари туфайли ташкилот директори 5 апрел куни қайта лавозимидан четлаштирилди.
LiveБарчаси