Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори 44 ёшида вафот этди

Жамият 9840
image

Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори Икромжон Палванов оғир хасталик оқибатида 44 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон прокуратураси хабар берди.

Икромжон Палванов 1977 йили Тўрткўл туманида туғилган. Олий таҳсилдан сўнг фаолиятини туман прокуратурасида бошлаб, Нукус шаҳар прокуратурасида ёрдамчи, катта терговчи лавозимларида ишлаган.

2008 йилда Хоразм вилоятининг Хонқа туман прокурори этиб тайинланган Икромжон Палванов кейинроқ Бухоро вилояти прокурори, Қорақалпоғистон прокурорининг биринчи ўринбосари вазифаларида фаолият кўрсатган.

У 2014 йил — 37 ёшида Қорақалпоғистон Республикаси проркурори этиб тайинланган эди.

Икромжон Палванов вафотига қадар Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим прокурори вазифасида фаолият олиб борган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 520
Рейтинг: 3
t
×