Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун ОТМга қабул муддати узайтирилади

Жамият

image

Қорақалпоғистондаги интернет билан боғлиқ муаммолар туфайли республикадаги абитуриентлар учун олий таълим муассасаларига қабул муддати узайтирилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 10 июль куни ОТМнинг чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари ҳамда академик лицейларга қабулнинг сўнгги куни ҳисобланади. Бироқ, Қорақалпоғистонда интернет билан боғлиқ муаммолар туфайли абитуриентлар ОТМларга ҳужжат топшира олмаяпти.

“Ҳозирда Қорақалпоғистон ҳудудида интернет тизимида айрим техник носозликлар туфайли ҳужжатларни онлайн топширишда узилишлар кузатилмоқда. 

Аммо хавотирга ўрин йўқ. Бу жараён ҳукумат томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, ҳозирда ҳужжат топширишга улгура олмаган қорақалпоғистонлик ёшлар учун онлайн рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилиши кутилмоқда.

Ушбу масала тез орада ижобий ечимини топади ва бу ҳақидаги маълумот қорақалпоғистонлик абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарига (Beeline, Uzmobile, Ucell, UMS, Perfectum mobile) СМС хабар тарзида, шунингдек ҳудудий телеканаллар орқали етказилади”, дейилади вазирлик хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жорий йилнинг 1-2 июль куни Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар фонида ҳукумат интернетни чеклашга мажбур бўлганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг