Қорақалпоғистондан хазина чиқдими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида жойлашган “Ақчакўл” туристик-рекреацион зонасидан хазина топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича Маданий мерос агентлиги тушунтириш берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат ортидан агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан тегишли тартибда жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилган. 

Ўрганишларда аниқланишича, соҳилдан ҳеч қандай маданий қийматга эга археологик топилма ёки хазина топилмаган. Тармоқларда тарқалиб кетган тасвирлардаги тангалар эса бугунги кунда муомалада бўлган 2018 ва 2022 йилда чиққан 200, 500 ҳамда 1000 сўмлик тангалар эканлиги маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармаси ҳамда Элликқалъа тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида далолатнома расмийлаштирилган. Ўрганишлар давомида видеомурожаатда келтирилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланган. 

“Маданий мерос агентлиги фуқароларни текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка, фақат расмий манбаларга таянишга ҳамда маданий мерос объектларига нисбатан масъулият билан муносабатда бўлишга чақириб қолади”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятидаги Бойсун тоғларида жойлашган Тўда ғорида олиб борилган археологик қазишмалар давомида қадимий меҳнат қуроллари ва ёввойи донли ўсимликлар қолдиқлари топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг