Қорақалпоғистондаги ёнғинда уй ёниб кетди
Жамият
−
17 Май 2019
3625Кеча, 16 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир тумани, Шодлик кўчасида жойлашган 5-уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида Давлат ёнғин ҳавсизлиги бош бошқармаси ҳабар бермоқда.
Ёнғин юз бергани ҳақида хабар келгач, 5 та ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига юборилган. Ўт ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракати натижасида уйнинг 100 кв метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Шунингдек, қайд этилишича, содир бўлган ёнғин ҳақида ёнғин хавфсизлиги хизматига аланга майдони кенгайиб кетгандан сўнг хабар берилган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келганда уйнинг томи, шифти ва ички жиҳозлари аланга ичида бўлган.
Ёнғин оқибатида уйнинг 120 кв метр майдони зарарланган. Ҳодисанинг тахминий сабаби, уйнинг электр симларида содир қисқа туташув эканлиги маълум бўлган. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь