Қорақалпоғистондаги газ қувурида ёнғин содир бўлди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманидан ўтувчи газ қувурида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 4 июнь куни соат 19:00 атрофида Хўжайли туманининг “Жанга жап” ОФЙ ҳудудидан Нукус шаҳрига газ етказиб берувчи қувурда ёнғин чиққан. 530 диаметрли қувурда ёнғин юз беришига газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Мазкур “Урганчтрансгаз” корхонасига тегишли қувурдаги газ тўхтатилиб, ёнғин ўчирилган. Воқеа оқибатида қурбонлар аниқланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон Республикаси ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг