Қорақалпоғистонда ўрмон ёнғини юз берди. Аланга 3 кунда тўлиқ ўчирилди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида жойлашган Амударё Давлат биосфера резервати ўрмонзорида ёнғин содир бўлди. Ёнғин 28 ноябрь куни ўчирилган, аммо, 29 ноябрь куни қайталанган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин 27 ноябрь куни соат 17:30 да “Амударё” дарёсининг иккига ажралган ва қайта қўшилган жойи оралиғидаги оролчада содир бўлган. Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 19:10 да ёнғинни ўчириш ишларига киришган. 28 ноябрь куни соат 05:15 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 08:04 да ўчирилган. 

Хабарга кўра, ёнғин содир бўлган жойда қайта ёнғин ўчоқлари пайдо бўлишининг олдини олиш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажи, Минтақавий қутқарув отрядидан 1 та бўлинма ва ёрдамчи техникалар, 2 та булдозер, 2 та погрузчик, 2 та сув ташувчи машиналар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ФВБдан 50 нафар, ўрмон хўжалигидан 20 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасидан 5 нафар, туман ободонлаштириш бўлимидан 20 нафар, жами 95 нафар ходим жалб этилган. Улар офатга қарши курашиш учун ёнғин юз берган ҳудудда қолган ва 3 гуруҳга бўлиниб, кечаю кундуз навбатчилик қилган.

Аммо, кеча, 29 ноябрь куни кутилмаганда ёнғин қолдиқлари қайта аланга олган ва ўт ўчирувчилар соат 10:25 атрофида ёнғинни бартараф этишга киришиб, бугун, 30 ноябрь куни соат 03:30 да ўчиришга муваффақ бўлган.

Қайд этилишича, ёнғиндан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. “Назархан” овул фуқаролар йиғинидан ёнғин содир бўлган жойгача масофа тахминан 8 кмни ташкил этади. 

Таъкидланишича, ҳозирда келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда, воқеа жойида ҳамкор вазирлик, идора ва хизматлар куч-воситалари навбатчилик олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made