Қорақалпоғистонда учта автомобиль тўқнашувида 6 киши ҳалок бўлди

Crime

image

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри яқинида 3 та автомобиль иштирокидаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодиса натижасида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ЙХҲБ матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ жорий йилнинг 11 май куни содир бўлган. Нукус-Тўрткўл йўлининг 225-километри (Чилпиқ ёдгорлиги қаршиси)да Cobalt, Nexia ва Damas ўзаро тўқнашиб кетган. Aвария натижасида жами 6 киши ҳалок бўлган.

Cobalt’даги 1 нафар йўловчи, Nexia’даги 4 нафар йўловчи ва Damas ҳайдовчиси воқеа жойида жон берган. Nеxia ва Cobalt ҳайдовчилари шифохонага ётқизилган. Уларнинг аҳволи бўйича маълумот йўқ.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

179

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends