Қорақалпоғистонда талаба ис газидан вафот этди
Жамият
−
25 Ноябрь 2021 4851 1 дақиқа
Қорақалпоғистонда талаба ис газдан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда республика прокуратураси маълумот берди.
Кеча, 24 ноябрь куни соат 07:00 ларда Нукус шаҳри, 22-кичик туман 8/6-уй, 43-хонадонда ижарада яшовчи, Нукус давлат педагогика институти талабаси Р.Р. (эркак) хонадонда ўрнатилган иситиш қозони оташхонасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан марҳум Р.Р. нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текшириш ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь