Қорақалпоғистонда кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини бутунлай учириб кетди

Жамият

image

Кеча, 14 май куни 17:30 - 18:00 лар оралиғида Қорақалпоғистон Республикаси Қaнликўл тумани Мустақиллик кўчаси 6-уйнинг томи кучли шамол туфайли учиб тушди. Бу ҳақда Kruz нашри хабар тарқатди.

Аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, кўп қаватли уй тамирланаётган бўлган.  Кучли шамол томни учириб юборгани натижасида, шу ерда уйни таъмирлаятган икки нафар уста жароҳат олган ва улар касалхонага  олиб кетилган. 

Бундан ташқари фавқулотда ҳолат натижасида, 6-уйни электр билан таминлаб турган симёғочлар ҳам қулаб тушган. Икки соат давомида электр тармоғида узилиш ҳолати юзага келган. Маълум бўлишича маҳаллий вақт билан 21:00 да муаммо тўлиқ бартараф этилган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳозирда 6-уй атрофида туман ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан тиклаш ишлари олиб борилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон Республикаси кучли шамол

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг