Қорақалпоғистонда иссиқ ҳаво сабабли боғчалар вақтинча ёпилади
Жамият
−
16 Июль 7791 1 дақиқа
Жорий йилнинг 16-18 июль кунлари об-ҳавонинг кескин исиб кетиши сабабли Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидаги барча мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини тўхтатади. Бу бўйича Хўжайли туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
Унга кўра, жорий йилнинг 16-18 июль кунлари об-ҳавонинг 40 даража ва ундан юқори бўлиши муносабати билан туман ҳудудидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет 17-19 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилаётгани ҳақида огоҳлантирганди. 17 июлда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18-20 июлда республиканинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Live
Барчаси