Қорақалпоғистонда икки Nexia ва велосипед тўқнашди

3-саҳифа

image

Кеча, 8 август куни Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида 2 та Nexia иштирокида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа соат 19:00 атрофида Амударё тумани ҳудудидан ўтган Манғит–Гурлан автомобиль йўлининг 78-километрида содир бўлган. Аниқланишича, туманда яшовчи Р.Р. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль йўл четида тўхтаб турган бошқа бир Nexia атомобилига келиб урилган. Шунингдек, атомобиллардан бири йўл четида турган велосипедчи К.М.ни босиб кетган.

Оқибатда жабрланувчи олган тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Амударё тумани ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг