Қорақалпоғистонда дунёдаги энг йирик шамол электр станцияси қурилади

Жамият

image

Кеча, 3 май куни “ACWA Power”, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида шамол энергетикаси лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон РеспубликасисЭнергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, мазкур лойиҳа Қорақалпоғистонда 1500 МВт қувватга эга шамол энергетикасини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишдан иборат бўлиб, у фойдаланишга топширилгандан сўнг Марказий Осиё минтақаси ва дунёдаги энг йирик шамол электр станциясига айланади.

Лойиҳа тахминан 4 миллион хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириши ва йилига тахминан 2,5 миллион тонна карбонат ангидрид газини қоплаши кутилмоқда. Бу Ҳукуматнинг ўсиб бораётган эҳтиёжни қондириш учун ўн йил ичида қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ошириш мақсадларига бевосита ҳисса қўшади.

“АCWА Power” компанияси шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларида йил бошида тузилган умумий ишлаб чиқариш қуввати 1000 МВт бўлган иккита шамол энергетикаси лойиҳасининг инвестори ҳисобланади. Бу борада электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартномалар (PPA) ва инвестиция шартномалари имзоланди. Бундан ташқари, Саудия компанияси Сирдарёда юқори самарадорликка эга бўлган, умумий қуввати 1500 МВтга тенг бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

330

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг