Қорақалпоғистонда 13 ёшли қиз қўшниси томонидан зўрланди
Crime
−
05 September 2023 15209 1 minute
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида 13 ёшли қиз қўшниси томонидан зўрланди. Бу ҳақда республика прокуратураси маълум қилди.
Элликқалъа тумани “Амиробод” овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро М.З. туман Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, 2010 йилда туғилган вояга етмаган невараси Т.С.ни қўшниси З.Ш. қўрқитиш ва зўрлик ишлатиш орқали номусига текканини билдирган.
Суд тиббиёт экспертизасининг бугун, 5 сентябрдаги хулосаси, терговга қадар текширувда тўпланган иш ҳужжатлари инобатга олиниб, гумон қилинувчи З.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 118-моддаси 4-қисми, 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.
“Терговнинг ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилиши Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан назоратга олинади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Фарғонада 31 ёшли аёл 4 нафар эркак томонидан зўрланганди. Шундан сўнг, эркакларга нисбатан жиноят иши очилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August