Қорақалпоғистон ва Хоразмда бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тартиби белгиланди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда мактабларда соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этишга оид низом тасдиқланди. Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 25 август куни қабул қилинган “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланди.

Низомда кейтеринг усулида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар танловини ўтказиш, ҳисоб-китоб қилиш, таомлар устидан назорат қилиш тартиби белгиланган. Хусусан, ўқувчилар мактабда бир кунда бир маҳал овқатлантирилади.

Овқатларни назорат қилиш учун мактабларда 5 кишилик (директор, ҳамшира ва ота-оналар вакиллари) махсус комиссия тузилади.

Кундалик таомноманинг рўйхати “kundalik.com” платформаси орқали юритилади.

Кейтеринг – ҳудудларда масофавий усулда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш орқали овқатланишни шартнома асосида ташкил этиш, овқатларни тайёрлаш, етказиб бериш ва тайёр пазандачилик маҳсулотларининг чакана савдосини амалга ошириш хизматларини кўрсатиш.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made