Қорақалпоғистон ва Андижонда фуқароларга ажратилган субсидия маблағлари “еб юборилди”

3-саҳифа 5221
image

Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятида субсидия маблағини талон-торож қилган корхона раҳбарлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Андижон вилояти Бўстон туманида “B.m.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Р.К. туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 50 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаганлиги ҳақидаги сохта маълумотлар киритиш орқали жами 122,5 млн сўм субсидия маблағини ажратилишига эришиб, талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Шу каби, Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида “SH.B.” МЧЖ мансабдор шахслари туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ишсиз сифатида рўйхатга олинган ва субсидия ажратиш ҳақида мурожаат қилган 16 нафар фуқарога иссиқхона қуриб бериш учун ҳисоб-рақамига ўтказиб берилган 89 млн сўмни кредит қарздорлигини сўндиришга ҳамда МЧЖнинг савдо дўконини қуришга сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 153
Рейтинг: 3.1
t
×