Қорақалпоғистон суди раиси ўзгарди

Жамият

image

Камал Тарихов Қорақалпоғистон суди раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати маълум қилди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги йиғилишида Қорақалпоғистон судининг раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилган.

Судьялар олий кенгашининг Ўзбекистон Президенти билан келишилган хулосаси асосида Жўқорғи Кенгес раисининг таклифига биноан депутатлар Қорақалпоғистон суди раиси лавозимига Камал Тарихов номзодини маъқуллади. 

Якунда уни мазкур лавозимга тайинлаш ва амалдаги суд раиси Гулнара Базарбаевани  вазифасидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Камал Тарихов бунга қадар Қорақалпоғистон суди раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг