Қорақалпоғистон прокуратураси биносида ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
01 Сентябрь 2021
8131Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси биносида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 1 сентябрь куни соат 14:30 да Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси биносининг 3-қават балконида ёнғин юз берган.
Нукус шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими Ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига етиб келган ва ёнғинни қисқа вақтда бартараф этган.
Ҳолатга электр симининг қисқа туташуви сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ёнғин оқибатида балкондаги шифт қисми (4 м2) зарарланган. Жароҳатланганлар йўқ.
Ҳозирда, мазкур ҳолат буйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси