Қорақалпоғистон Адлия вазири тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан Сайлаубай Аманбаевич Мамбеткадыров  Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, Сайлаубай Мамбеткадиров 1980 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2002 йилда Қорақалпоқ Давлат университетини (сиртқи), 2004 йилда Қорақалпоқ Давлат университетини магистратура бўлимини (кундузги), 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2001 йилда Мўйноқ туман марказий касалхонасининг ҳуқуқий маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, 2004-2008 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.

Сайлаубай Мамбеткадыров 2018 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида фаолият юритиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сайлаубай Мамбеткадыров

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар