Қорақалпоғистон комендатурасида янги талаб кучга кирди 

Жамият

image

Энди Қорақалпоғистонда жорий этилган фавқулодда ҳолат режими шароитида — коммендатлик соати вақтида махсус рухсатномаларсиз ҳаракатланиш мумкин эмас. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди коменданти, генерал-майор Рустам Жўраев маълум қилди.

Жўраевга кўра, махсус рухсатномаларни бериш ваколати туман, шаҳар ички ишлар идоралари бошлиқларига юклатилган.

“Қорақалпоғистонда жорий этилган коммендатлик соати вақтида бугун, 4 июлдан бошлаб, белгиланган вақт давомида ҳаракатланиш учун ташқилотлар, маҳалла йиғинларининг сўрови асосида махсус рухсатномалар тарқатилиши йўлга қўйилди. Руҳсатномаларни бериш ваколати туман, шаҳар ички ишлар идоралари бошлиқларига юклатилди”, дейди ҳудуд коменданти.

Таъкидланишича, фавқулодда ҳолат даврида жамоат тартибини сақлаш, муҳим қўриқланаётган обеъктлар ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминловчи инфратузилма обеъктлари: шифохоналар, дорихоналар, сув-газ таъминоти ва бошқа аҳоли эҳтиёжлари учун зарур объектлар қўриқлови кучайтирилган. Фуқаро ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракати чекланган. 

Шаҳар-туман ҳудудларига кириш даврида фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлиши шартлиги жорий этилган, оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланган. 

“Юқорида қайд этилган фаолиятларнинг тақиқланиши, бу барча фаолиятларнинг тўхтатилиши дегани эмас. Эрталаб соат 7:00 дан 21:00 гача бўлган вақт мобайнида фуқаролар бемалол пиёда ва автоуловда ҳаракатланиши мумкин. Лекин шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини ёнида олиб юриши тавсия қилинади”, дея таъкидлади ҳудуд коменданти.

Шунингдек, оилаларда ўтказиладиган маросимлар, маҳаллаларда ташкиллаштирилаётган спорт мусобақалари, ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар, нуроний ёки ешлар билан учрашувларни ўтказишга жойлардаги маҳалла раислари, маҳаллий ҳокимият идораларининг сўрови асосида комендант рухсати билан 21:00 га изн берилади.

Коммендантлик соати вақтида фуқаролар ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва рухсатномаси бўлмаган тақдирда патруль наряди тартибига кўра, қаршилик кўрсатмаган ҳолда ҳудудий ички ишлар идорасига боришлари лозим. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилган. Фавқулодда ҳолат даврида соат 21:00 дан 7:00 гача комендантлик соати амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1692

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг