Қорағат қандай касалликлардан ҳимоя қилади?
Саломатлик
−
28 Июль 2021
13220Диетолог Светлана Фус ўзининг Instagram саҳифасида қорағатнинг фойдали хусусиятларини санаб ўтди.
Унинг таъкидлашича, ушбу резаворларнинг таркибида кремний кўп бўлгани сабабли, улар суякларни мустаҳкамлайди, бўғимларнинг ҳаракатланишини, тери ҳолатини, соч ва тирноқларни яхшилайди.
Шунингдек, қорағат таркибида анчагина темир, йод, марганец ва антиоксидантлар мавжуд. Бундан ташқари, ушбу резавор таркибида миртиллин мавжуд бўлиб, у қондаги қанд миқдорини пасайтиради.
“Янги узилган қорағатларни истеъмол қилиш орқали одам уларнинг фойдали хусусиятларининг фақат бир қисминигина ўзлаштиради, чунки данак деярли ҳазм бўлмайди. Шу билан бирга, резаворнинг жуда қимматли моддалари айнан унинг данакларида бўлади”, деган Фус.
Мутахассисга кўра, данакда мавжуд фойдали моддалар орасидан энг муҳимлари Омега ёғ кислоталари, полифеноллар, антиоксидантлар, пектинлар ва хлороген кислотаси ҳисобланади.
LiveБарчаси