Қорабоғда отишма. Ўқ Россия қўриқлаётган ҳудуддан узилгани айтилмоқда

Олам

image

Озарбайжон армиясининг Арманистон билан чегараси ва Қорабоғдаги позициялари ўққа тутилди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.

“8 ноябрь соат 18:40 дан 9 ноябрь 02:20 га қадар Арманистон Қуролли Кучлари бўлинмалари Босаркечар туманининг Юқори Шўржа, Азизли, Юқори Загали ва Товузгала туманининг Чинорли аҳоли пунктлари йўналишидаги позицияларидан Калбажар вилоятининг Муллабайрамли, Йеллижа, Зяйлик, Загали ва Товуз вилоятининг Ағдам аҳоли пунктлари йўналишида Озарбайжон армиясининг позициялари турли калибрли ўқ отиш қуролларидан ўққа тутилди”, дейилади ҳарбий бошқарма матбуот хизмати хабарида. 

Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра,Озарбайжон Қуролли кучларининг Хўжаванд вилояти йўналишидаги позициялари Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари вақтинча жойлашган жойдаги ноқонуний арман қуролли отряди аъзолари томонидан ўққа тутилган. 

“Кўрсатилган йўналишларда жойлашган Озарбайжон армиясининг бўлинмалари тегишли жавоб чораларини кўрди”, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида. 

Шунингдек, ушбу қуролли тўқнашувда Ереван Озарбайжонни айбблади. Қайд этилишича, 9 ноябрга ўтар кечаси Озарбайжон Қуролли кучлари чегаранинг шарқий йўналишида Арманистон армиясининг жанговар позицияларини ўққа тутган. 

“8 ноябрдан 9 ноябрга ўтар кечаси Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари Арманистон-Озарбайжон чегарасининг шарқий қисмида жойлашган арман позицияларига турли калибрли ўқ отиш қуролларидан ўт очди”, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида. 

Департаментнинг қўшимча қилишича, соат 10: 00 ҳолатига кўра вазият нисбатан барқарор. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made