Қорабоғ – Озарбайжоннинг бир қисми – Путин

Олам

image

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ ҳудуди халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан Озарбайжоннинг бир қисмидир. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 17 декабрь куни ўтказилган матбуот анжуманида сўз очди.

“Халқаро ҳуқуқий нуқтаи назардан мен бу ҳақда ҳам гапирдим, бу ҳудудларнинг барчаси Озарбайжон Республикасининг ажралмас қисмидир. Арманистоннинг ўзи Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олмади. Ушбу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда Тоғли Қорабоғ халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳам Озарбайжондир”, дейди Россия Президенти.

Президент баъзи ташқи кучларнинг аралашуви туфайли бу йил Тоғли Қорабоғ бўйича зиддият яна авж олишига ишонмайди.

“Вазият назоратдан чиқиб кетди, бу кескинлик кўп йиллар давом этди. Менимча, бу қандайдир ташқи аралашув туфайли содир бўлган. Кўп марта отишма ва майда тўқнашувлар бўлган. Оқибатда, ҳолат мана шу кўринишга олиб келинди”, дейди Путин.

Президентнинг таъкидлашича, 9 ноябрь куни минтақада ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида имзоланган қўшма баёнот кучга кирганидан бир қанча вақт ўтиб, Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш қоидалари бузилган. Путин энди бундай ҳолатлар бўлмайди, деб умид қилмоқда.

Владимир Путин одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишни келишувларнинг асосий натижаси, қолганларини эса, иккинчи даражали деб атади.

Қорабоғ бўйича халқаро воситачилар сўзлардан ишларга ўтишлари ва маҳаллий аҳолига ёрдам беришлари керак, фақат Россияга қолдирмасликлари керак, деб ҳисоблайди Путин. Президентнинг сўзларига кўра, Россиянинг тинчликпарвар кучлари сонини кўпайтириш мумкин. Аммо бу фақат можаро иштирокчилари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қорабоғ

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг