Қора шоколаднинг фойдали жиҳатлари маълум қилинди
Фойдали
−
02 Декабрь 2021 12600 1 дақиқа
Диетолог Яна Гришина нима учун кундалик рационга қора шоколадни киритиш мақсадга мувофиқлигини айтди.
Унинг таъкидлашича, қора шоколад камида 55 фоиз табиий какао, атиги 25-35 фоиз сутни ўз ичига олган шоколад ҳисобланади.
“Қора шоколаднинг асосий фарқи шундаки, унда камроқ шакар ва кўпроқ антиоксидантлар мавжуд. Биз қора шоколаддан олинган калорияларнинг кўп қисмини сутдаги каби углеводлардан эмас, ёғдан оламиз. Қора шоколад темир, магний, мис, марганец ва бошқа фойдали минералларнинг ажойиб манбаидир. Бундан ташқари, у кайфиятни кўтаради”, деган шифокор.
Мутахассис кунига тахминан 20 грамм қора шоколад истеъмол қилиш мумкинлигини қўшимча қилган.
“Бироқ шоколадни оч қоринга емаслик керак”, дея хулоса қилган мутахассис.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь