Қора денгиз соҳилларида сув олтин тусга кирди

Олам

image

Бугун, 28 декабрь куни Қора денгизнинг Евпатория шаҳри (Россия) билан туташ соҳиллари ёрқин олтин тусга кирди. Маҳаллий аҳоли денгиз соҳилидаги ушбу ноёб ҳодиса суратларини тарқатмоқда.

Тармоқ фойдаланувчилари табиат ҳодисаси ҳақида ҳазиллашиб, ҳозир Қора денгиз кўпроқ оқ кўпикли улкан пиво кружкасига ўхшаб қолганини айтишмоқда. Дарҳақиқат, видеода юмшоқ оқ кўпик билан қопланган олтин тўлқинлар қирғоққа урилаётганини кўриш мумкин.

Кўпчилик сув денгизга тўкилган кимёвий моддалар сабаб шундай тусга кирган деб қўрқишган. Аммо мутахассислар минтақа аҳолиси ва меҳмонларини тинчлантиришди. Манзара жуда табиий эди. Бўрон пайтида тўлқинлар қумни сувга аралаштириб юборган ва қум чўкишга улгурмагани ортидан сув олтин тусга кирган.

Мунира Турсунова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг