Қора бозорда доллар нархи 9600 сўмга етди

Жамият 10999
image

Ўзбекистонда қўйди-чиқди, "снос"лар, сиёсий ислоҳотлар бир тараф, долларнинг соат сайин ошиб бориши бир тараф бўлиб турибди. Ўқитувчию шифокор, ошпазу тадбиркорнинг оғзида бир гап: доллар ошиб кетяпти. 

Бундан икки кун аввал Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилаган эди. 16 августдан амал қилаётггн расмий курсга кўра, 1 АҚШ доллари 9061 сўм бўлиб турибди. 

Ҳафта охирларида долларнинг қора бозордаги курси 9200 бўлган бўлса, бугун, 18 августга келиб 9400 сўмдан ошиб кетди. Мамлакатдаги йирик бозорлар, айниқса, маиший техника, хориждан келтирилган кийим-кечаклар дўконларида маҳсулотлар нархлари долларга чақилиб сотилмоқда. 

QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, Тошкентдаги Флешка (Малика) маиший техника дўконларида маҳсулотлар доллар қиймати 9400 сўмдан ҳисобланиб сотилмоқда. Абу Сахийдаги дўконларда эса доллар 9500-9600 сўмдан чақилаётганини кўриш мумкин. 

"Ўрикзор" бозори, Абу Сахий оралиғидаги мебель ва гилам дўконларида ҳам шу аҳволни кузатилмоқда. Айрим дўкондорлар савдо қилишни тўхтатган. 

Эслатиб ўтамиз, долларнинг кескин ошиб кетиши билан боғлиқ Ўзбекистондаги каби ҳолат ўтган йилдан буён Туркияда ҳам кузатилиб келинмоқда. Айнан 2018 йилнинг август ойида ушбу мамлакатда доллар кутилмаган даражада кўтарилиб кетган. 

Туркияда лиранинг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши 2018 йилнинг 13 август куни энг юқори даражани қайд этди. Шу куни 1 АҚШ долларининг қиймати 7,11 турк лираси бўлди. Бу нафақат охирги уч йилликдаги, балки Туркия тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлган. Айни вақтда Туркияда 1 АҚШ долларнинг лирага нисбатан қиймати 5,58 бўлиб турибди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 297
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×