Қонунийликни бузган уч судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди
Жамият
−
30 Май 2022
18331Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарёда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун уч нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинган.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий суди раисининг ўринбосари Исломжон Ҳамроев;
Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг судьяси Даврон Нуралиев;
Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси Эркин Эшонбобоев лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.
LiveБарчаси