Қонуний никоҳ бўлмаса ҳам фарзандга алимент ундирилиши мумкинми?

Бу қизиқ 9350
image
-

Ижтимоий ҳаётда оилавий муаммоларнинг аксариятини ажримлар ва ундан кейинги алимент масалалари ҳисобланади. Жумладан, қонуний никоҳ бўлмаса ҳам фарзандга алимент ундириш ёки ундирмаслик борасида кўплаб тортишувларга дуч келинади. Қуйидаги мана шу масалага ойдинлик киритамиз.

Оила кодексига мувофиқ агарда фарзанд отаси томонидан тан олиниб, фарзанднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида отаси ҳақидаги маълумотларда унинг исм-шарифи акс эттирилган бўлса, ундан алимент талаб қилиш мумкин. Бунда никоҳнинг расман қайд этилган этилмаганининг аҳамияти йўқ.

Агарда фарзанд отаси томонидан тан олинмаган ва унинг туғилганлик гувоҳномасига отасининг исми-шарифи киритилмаган бўлса, бунда алимент ундириш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

Оталикни белгилаш:

фарзандни отаси тан олган ҳолда – биргаликдаги ариза билан ФҲДЁ органлари орқали;
отаси оталигини тан олмаган бўлса – судга мурожаат қилиш орқали.

Бунда судга оталикни белгилаш ҳақидаги ариза билан биргаликда алимент ундириш ҳақидаги ариза билан ҳам мурожаат этиш лозим бўлади.

Алимент ундиришнинг иккита йўли мавжуд: ота-она ўртасида алимент келишуви тузиш орқали ихтиёрий тўлаш, суд буйруғи ёхуд суднинг ҳал қилув қарори асосида мажбурий ундириш.

Оила кодекснинг 136-моддасига кўра, алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Шоҳруҳ Олимжонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 261
Рейтинг: 2.9
t
×