Қонунга зид: Пашинян Россиядан Су-30СМ қирувчи самолёти сотиб олганини тан олди
Олам
−
21 Март 2021
6896Арманистон ҳақиқатан ҳам Россиядан Су-30СМ қирувчи самолётларини ҳаво ракеталари бўлмаган ҳолда сотиб олган. Бу ҳақда Бош вазир Никол Пашинян Арагацотн вилояти Оганаван қишлоғи аҳолиси билан учрашувда айтиб ўтди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.
У бундай қарор учун жавобгарликни мамлакатнинг аввалги раҳбариятига юклаган.
“Ҳа, биз самолётни сотиб олдик, у май ойида етказиб берилди. Нега 26 ёшли давлатда қирувчи самолёт йўқ эди, буни кимдир тушунтириб бера оладими?” дейди Бош вазир.
Шу билан бирга, Пашинян ўтган йилнинг кузида Озарбайжон билан қуролли тўқнашувдаги мағлубият учун жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олишини таъкидлади.
Ереван жанговар қуролларни Москвадан ўқ-дориларсиз сотиб олгани ҳақида 2020 йил ноябрида Арманистон Қуролли Кучлари Бош штабининг собиқ бошлиғи Мовсес Акопян эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, 2016 йилда у мамлакат раҳбариятини самолёт сотиб олишдан қайтаришга муваффақ бўлган, аммо кейинчалик улар барибир сотиб олинган.
Акопян шартномани имзолашдан олдин Бош вазирга бу “жиноий қадам” бўлишини шахсан ўзи айтган, чунки Россия қонунлари Су-30СМ учун учинчи мамлакатларга қурол-яроғ, шу жумладан ракеталарни сотишни тақиқлайди. Бироқ, ҳарбийларнинг сўзларига кўра, Москва ва Ереван ўртасидаги шартнома муаллифлари “Россия қонунчилигини ўқимаган”.
2019 йил январь ойида Арманистон Россия билан тўртта Су-30СМ самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бир ой ўтгач, Республика расмийлари яна саккизта самолёт сотиб олиш ниятида эканликларини эълон қилди.
LiveБарчаси