Қонунчилик палатаси Спикерига аёл ўринбосар сайланди
Жамият
−
04 Май 2021
4178Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари ва “Адолат” СДП фракцияси раҳбари этиб Зуҳра Ибрагимова сайланди. Бу ҳақда қуйи палата Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугун, 4 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар дастлаб Қонунчилик палатаси ваколатига тааллуқли масалани кўриб чиққан.
Қайд этилишича, мажлисда халқ вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари лавозимига номзодни кўриб чиқди.
Ушбу лавозимга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Зуҳра Ибрагимованинг номзоди қўйилган. Ибрагимованинг номзоди кўпчиликнинг овози билан Спикер ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари лавозимига сайланди.
LiveБарчаси