“Қонли январь воқеалари”: “Ёввойи Арман” билан тил бириктиришда гумонланган депутат ушланди 

Олам

image

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жорий йилнинг январь ойи бошида бўлиб ўтган тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилиб, Олма-ота шаҳар маслиҳати (маҳаллий вакиллик органи) депутатини қўлга олди. Бу ҳақда шаҳар прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.  

“21 апрель куни Бош прокуратуранинг махсус прокурорлари бошчилигидаги идоралараро тергов гуруҳи 1983 йилда туғилган Худойберген Қайрат Худойбергенулини оммавий тартибсизликларни уюштирганлик ва уларда қатнашганликда гумон қилиб қўлга олди. Ҳибсга олинган шахс Олма-ота полиция департаментининг вақтинчалик сақлаш марказига жойлаштирилди”, дейилади хабарда. 

Дастлабки терговга кўра, Худойберген жиноий гуруҳ раҳбари Арман Жумагелдиев (“Ёввойи Арман”) билан биргаликда “Қозоғистон” меҳмонхонасида одамларни йиғиб, уларни Жумагелдиев атрофида бирлашишга чақирган. 

Департаментнинг таъкидлашича, Худойберген ва Жумагелдиевлар томонидан уюштирилган ноқонуний акция зўравонлик билан оммавий муштлашувга айланган. 

“Худойбергеннинг тартибсизликларни уюштиргани ва уларда иштироки “Қозоғистон” меҳмонхонасида олиб қўйилган видеоёзувлар, қўлга олинган Жумагелдиев гуруҳи аъзоларининг мобиль телефонлари ва гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланади”, дея изоҳ берган Олма-Ота прокуратураси. 

Маълумот учун, Жумагелдиев ва унинг беш нафар шериги Олма-отада қўлга олингани ҳақида 7 январь куни Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилганди. Расмийлар январь ойида Туркиядан қайтган Жумагелдиевни йил бошидаги тартибсизликлар вақтида тартибсизлик ва амалдорларга ҳужум уюштирганликда гумон қилмоқда. 

Маълумот ўрнида, январь ойи бошида Қозоғистонда оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтди, уларнинг иштирокчилари полиция ва ҳарбийларга ҳужум қилди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев давлат тўнтаришига уриниш ҳақида эълон қилди ва ёрдам сўраб КХШТга мурожаат қилди. 7 январга келиб вазият барқарорлашди, 19 январдан бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу ҳодисалар натижасида 230 киши ҳалок бўлган, 4,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон тартибсизликлар

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг