Қонли рақамлар! Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сони эълон қилинди

Олам 9525
image

Украинада тинч аҳоли қурбонлари сони маълумотлари эълон қилинди. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 24 февралдан 6 ноябргача 16 минг 462 нафар Украина аҳолиси жабрланган. Уларнинг 6490 нафари ҳалок бўлган, 9972 нафари яраланган.

Аксарият тинч аҳоли кенг қамровли портловчи қуроллар, жумладан, оғир артиллерия ва ракеталардан ҳалок бўлган.

Ўлганлар орасида: 2 минг 533 нафар эркак, 1 минг 731 нафар аёл, 168 нафар қиз, 201 нафар ўғил бола. Шунингдек, уларнинг 34 нафари болалар ва 1 минг 828 нафари катталардир, уларнинг жинси номаълум.

Яраланганлар орасида 2144 нафар эркак, 1541нафар аёл, 208 қиз, 295 ўғил.бор. Яраланган 242 нафар бола ва 5542 нафар катталарнинг жинси эса номаълум.

Донбассда - 3870 киши ҳалок бўлган, 5234 киши яраланган. Донбасснинг Украина назорати остидаги ҳудудларида 3433 киши ҳалок бўлган, 3745 киши эса яраланган. Россия армияси назорати остидаги ҳудудларда 437 киши ҳалок бўлиб, 1489 киши жароҳат олган.

БМТга кўра, реал рақамлар анча юқори ва бир қатор минтақалар, жумладан, шиддатли жанговар ҳаракатлар олиб борилган ҳудудлардан маълумотлар кечикмоқда.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 245
Рейтинг: 3
t
×