Қондаги қанд миқдорини ушлашда қандай маҳсулотлар ёрдам беради? 

Саломатлик 6996
image

Диетолог Гизем Гермюш қондаги қанд миқдорини маълум бир чегарада ушлаб туришга ёрдам берадиган озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди. Унга кўра, бу борада балиқ, кўк чой, қизил мевалар каби маҳсулотлар ёрдам беради. 

Таъкидланишича, бунинг учун рационга балиқни киритиш керак, уни бир ҳафтада уч марта ейиш мумкин. 

“Таркибида антиоксидантлар кўп бўлган кўк чойни шакарсиз истеъмол қилганингизда ҳам қондаги қанд миқдори мувозанатли эканлигини сезасиз. Лекин бу ерда меъёр бўлиши керак”, деб тушунтирган Гермюш. 

Диетолог клетчаткага бой бўлгани учун дуккакли экинларни ҳафтасига икки марта ейишни тавсия қилган. Рўйхатга, шунингдек фойдали бўлган қизил меваларни киритиш таъкидланган. 

Гермюш углеводли маҳсулотлар билан истеъмол қилинганида қондаги қанд миқдорини тартибга солишга қодир бўлган фундук, бодом, грек ёнғоғининг фойдали томонларини ҳам маълум қилган. 

Ниҳоят, қондаги глюкоза даражасининг кескин пасайиши ёки ошишига йўл қўймаслик учун мутахассис йогурт ва тухумни рационга киритишга чақирган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 310
Рейтинг: 3
t
×