“Қон томири ёрилган”. Макрон оммага кўзойнак таққан ҳолда кўриниш берди (видео)
Олам
−
17 Январь 4825 1 дақиқа
Кеча, 16 январь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон Елисей саройида қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак таққан ҳолда кўриниш берди ва кўзидаги қон томири ёрилгани сабабли бир муддат уларни тақиб юришга мажбур эканини маълум қилди. Учрашув жонли эфирда Президент девони томонидан Х ижтимоий тармоғида намойиш этилди.
“Бу жиддий бўлмаган муаммо билан боғлиқ кўзойнак учун узр сўрайман. Аммо бир муддат уларни тақиб юришимга тўғри келади. Шунинг учун мени шу кўринишда бироз сабр билан қабул қилишингизга тўғри келади”, дея ҳазиллашган у Янги Каледония вакиллари билан учрашувда.
Бунгача Эммануэль Макрон мамлакат Қуролли кучлари олдида чиқиш қилган. У жамоатчилик қаршисига кўзи қонга тўлгандек ҳолатда чиққани сабабли одамларни чўчитиб юборган. Елисей саройи бу ҳолатга кўздаги кичик қон томирининг ёрилиши сабаб бўлганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров жамоатчилик олдида қўлида ҳасса билан кўринганди.