Қоидани бузган ЙПХ ходимига чора кўрилди
Жамият
−
26 Январь 2021
8782Ижтимоий тармоқда ЙПХ ходими қоидани бузгани акс этган фотосурат тарқалган. Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ЙПХ ходимига аллақачон чора кўрилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Фотосуратда Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Туркистон ва Хиёбон кўчалари кесишмасида вилоят ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган Lacetti русумли, 40 130 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 3-бандида белгиланган талабларни бузган ҳолда, автомобиль йўлида чизилган ётиқ чизиқни босиб ҳаракатлангани акс этган.
Ҳолат ўрганилган ва Lacetti русумли, 40 130 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходимга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.
LiveБарчаси