Қоғозга ёзилган рецептлар қаерда пайдо бўлган?
Бу қизиқ
−
20 Октябрь 2021
4274Ҳар йили 20 октябрда бутун дунёда Ошпазлар куни нишонланади. Халқаро сана 2004 йилда Бутунжаҳон кулинар жамияти ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган. Ушбу ташкилотнинг 8 миллион аъзоси бор.
Бугунги кунга келиб, 70 дан ортиқ мамлакатда Халқаро ошпазлар кунини нишонлаш кенг кўламли характерга эга бўлди.
Байрам тадбирларини ташкил қилишда ошпазлардан ташқари, ҳукумат вакиллари, сайёҳлик компаниялари ходимлари ва кичик кафелардан тортиб, машҳур ресторанларга қадар овқатланиш корхоналари эгалари иштирок этади. Улар ошпазлар орасида маҳорат танлови ташкил қилади, дегустация ва оригинал таомлар тайёрлаш бўйича тажриба ўтказади.
Бир қатор мамлакатларда болалар ва ёшлар иштирок этадиган тадбирларга ҳам кам эътибор қаратилмайди. Ошпазлар болалар таълим муассасаларига ташриф буюради, у ерда болаларга овқат пиширишни ўргатади ва соғлом овқатланишнинг аҳамиятини тушунтиради. Ёшлар эса ошпазлик касби ҳақида кўпроқ маълумот билиб олишлари мумкин бўлади.
Ошпазлик касби дунёдаги энг талабгир ва қадимий касблардан биридир. Қоғозга ёзилган биринчи рецептлар Бобилда, Қадимги Мисрда ва Қадимги Хитойда, шунингдек Араб Шарқ мамлакатларида пайдо бўлган. Улардан баъзилари ўша даврнинг ёзма ёдгорликларида ҳозирги давргача етиб келган.
Айрим мутахассисларнинг фикрича, замонавий ўзбек ошхонаси ўзининг хилма-хил мазадаги таомлари билан 120-150 йиллар илгари ташкил топган. Айнан ўша йилларда Ўзбекистон ҳудудига европа давлатлари ошхонасининг таомларини тайёрлашда фойдаланиладиган озиқ-овқат ва қандолатчилик маҳсулотлари кириб кела бошлаган.
Ўзбекистон Республикасининг турли вилоятларида ўзбек миллий таомларини тайёрлаш бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади. Шимолий ҳудудда асосан палов ва хамирли таомлар тайёрланса, жанубий ҳудудда эса кўпроқ гуруч ва сабзавотлардан тайёрланадиган таомлар хуш кўрилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь