Рамзан Қодировнинг вакили гиёҳванд моддалар билан қўлга тушди

Олам

image

Кеча, 26 октябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси (ЙҲХДИ) ходимлари Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг Шимоли-ғарбий федерал округи (ШҒФО)даги ваколатхонаси раҳбари Ислом Хизриевдан гиёҳванд моддалар топди. Бу ҳақда 47news‘га таяниб, рус нашрлари ёзмоқда.

Қайд этилишича, ЙҲХДИ ходимлари Хизриев бошқарувидаги ҳашаматли Porsche Cayenne Turbo русумли автомобилни тўхтатган. Ҳайдовчи Хизриев ҳушида эмаслигига аниқлик киритилган. Шу сабабли ходимлар текширув ўтказишга қарор қилган. Кўрилган чоралар натижасида Хизриевдан уч грамм наркотик психостимулятор моддаси олинган.

Тиббий кўрик давомида ҳайдовчининг қонида гиёҳванд моддалар қолдиқлари борлиги аниқланган. У икки кунга ҳибсга олинган.

Тергов томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми (Гиёҳвандлик воситаларини катта ҳажмдаги ноқонуний олиш, сақлаш, ташиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бугун, 27октябрь куни суд жараёни бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Қодировнинг шериги, Грознийдаги “Шимол” полкининг собиқ командири Раҳмон Абдулқодиров Москвада гиёҳванд моддадар таъсири остидалигида қўлга олинган эди.

Рамзан Кадыров и Рахман АбдулкадировФото: Рамзан Қодиров ва Раҳмон Абдулқодиров

Маълумот ўрнида, Рамзан Қодиров 2007 йилдан бери Чеченистонга раҳбарлик қилиб келади. Қайд этиш керакки, Рамзан Қодировннинг отаси Аҳмат Қодиров ҳам Чеченистонга раҳбарлик қилган (2000-2004). 2004 йилнинг 9 май куни Грозний шаҳридаги “Динамо” стадионида “Ғалаба куни” муносабати билан ўтказилган байрамда теракт юз берган. Содир бўлган катта портлашда Республиканинг ўша пайтдаги раҳбари Аҳмат Қодиров ҳам ҳалок бўлган. Қодиров 2022 йилги TOP-500 энг нуфузли мусулмонлар рўйхатига киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

380

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг