Қодиров Тарбия ва таълим вазирлиги ташкил этишни таклиф қилди  

Жамият

image

Ўзбекистонда Тарбия ва таълим вазирлиги ташкил этилиши керак. Бу таклифни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров илгари сурди. 

Қайд этилишича, янги вазирликнинг учта: оила ва хотин-қизлар масалаларига масъул, боғчада тарбия ва бошланғич таълимни ташкил этишга масъул, мактабда таълим ва тарбияни ташкил қилишга масъул ўринбосарлари бўлади.

“Бу вазирлик ҳар бир болани оиладан бошлаб мактабдан чиқиб кетгунича (туғилганидан 18 ёшгача) бўлган даврда тарбияси ва таълим сифати учун масъул бўлади. Вазирликка ота-оналар билан яқиндан ишлаш, уларни малакасини ошириш билан бирга, масъулияцизлик учун жавобгарликка тортишни ташаббус қилиш ваколатлари ҳам берилиши керак”, дейди Алишер Қодиров.

Маълумот учун, Ўзбекистонда айни вақтда таълим тизими учун масъул учта вазирлик фаолият юритади. Улар Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. 

Аввалроқ, Алишер Қодиров хорижда ишлаётган ўзбекистонликларни солиққа тортишни таклиф қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг