Қодиров Эрдўғанни огоҳлантирди

Олам

image

Чечинистон раҳбари Рамзан Қодиров, Туркия ҳукуматини Россия ҳудудида террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракати билан шуғилланган гуруҳларни қўллаб-қувватлашда айблади.

Қодиров, Туркиянинг Кўрфаз шаҳрида ўз мустақиллигини эълон қилган Чеченистон Ичкерия Республикасининг биринчи президенти Жохар Дудаев номидаги боғ очилиши ортидан, ўзининг Telegram’даги каналида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга очиқ морожаат йўллаган.

Чечинистон раҳбари Россияда терорчи деб эълон қилинган гуруҳлар ва шахсларнинг Туркияда бошпана топиб, у ерда ўзларини мустақил ҳис қилаётганини танқид қилган. Унга кўра, ушбу шахслар Туркияда ўзларини шунчалик эркин ҳис қилишадики, ҳатто, провокацион, антироссия руҳидаги ўз нутқларида бўхтон уюштириш ва аёлларни очиқдан очиқ таҳқирлашдан тийилишмайди ҳам.

“Сиз Туркияда теракт содир этиб, президентни ўлдирган ва иттифоқчи давлатдан туриб унинг рафиқасига, оила аъзоларига ва халқига таҳдидлар қилган ҳамда уларнинг шаънига номақбул сўзлар билан ҳақорат қилаётган одамларни Россияда бошпана топишини тасаввур қила оласизми? Шахсан мен бундай беадаб сиёсий ҳаракатни тасаввур қила олмайман ва шунинг учун Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга очиқ мурожаат қилмоқчиман”, дея таъкидлаган у ўзининг ёзганларида.

У Туркия раҳбарига мурожаат қилар экан, уни “аниқ қарор қабул қилишга” чақирган. Унга кўра, Туркия ё террорчиларни ошкора қўллаб-қувватловчи давлат мақомини олиши, ё ўз эътиқодини ўзгартирмаган ҳолда, Россия билан шаффоф ва ҳалол муносабатларни сақлаб қолиши лозим.

“Россия ҳудудида террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширгани учун қидирувда бўлган шахслар Туркиядан бошпана топиб, у ерда бемалол гуруҳ бўлиб тадбирлар ўтказишда, паркларнинг номларини минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган қотилларнинг номи билан аташда давом этишар экан, биз бунга қарши жиддий жавоб қайтаришга мажбурмиз”, дея қўшимча қилган Қодиров.

У Туркияга жавоб сифатида, Грознийда Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси асосчиси, Туркия қамоқхоналаридан бирида умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Абдулла Ўжалан номини абадийлаштиришни таклиф қилган.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1761

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг