Қодиров Эрдўғанни “Азовсталь”даги ишларга аралашмасликка чақирди
Олам
−
16 Май 2022
13830Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга мурожаат қилиб, Мариуполдаги “Азовсталь” заводи ҳудудида жойлашган украиналик ҳарбийларга ёрдам бермасликка чақирди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Telegram каналида маълум қилган.
Қайд этилишича, Қодиров Эрдўғаннинг эвакуация режаси ҳақидаги баёнотларини танқид қилган, бироқ мусулмон давлати раҳбарини ҳурмат қилишини таъкидлаган. Шунингдек, Чеченистон раҳбари "Азов" полкини “Донбасс аҳолисини ўлдиришда айбдор бўлган фашистик жиноий қуролли тузилмаси” деб атаган.
“Мен Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга мурожаат қиламан: Азов халқи қотил ва атеистлардир, улар энди ўзларини сизларга Россия тажовузининг бегуноҳ қурбонлари сифатида кўрсатмоқчи. Сизнинг ёрдамингиз билан суд ва муносиб жазодан қочишни хоҳлайдиган жиноятчиларга алданманг", деб ёзган Қодиров.
Чеченистон раҳбарининг фикрича, Россия мусулмонлари Туркиянинг Украинага “Bayraktar” учувчисиз учиш аппаратларини етказиб берганидан норози бўлган. Мусулмонлар Анқара “исломнинг ашаддий мухолифлари ва қораловчиларини эвакуация қилишга” тайёрлиги ҳақидаги хабарни ҳам ёмон қабул қилишган.
Аввалроқ, Туркия “Азовсталь” заводидан ярадор бўлган украиналик ҳарбийларни эвакуация қилиш учун кема жўнатишни таклиф қилганди. Туркия Президенти маслаҳатчиси Иброҳим Калин режага кўра, ярадор аскарлар Бердянскка етказилиши, у ердан турк кемаси билан Истанбулга олиб кетилиши кераклигини маълум қилганди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 19 апрель куни тан олинмаган Донецк халқ республикаси (ДХР) халқ милициясининг ҳарбий гуруҳлари Мариуполдаги “Азовсталь” заводи ҳудудига ҳужум бошлаганди.
Кейинроқ Россия Президенти Владимир Путин “Азовсталь”га ҳужумни тўхтатишни ва уни қуршаб олишни буюрганди. Бироқ шундан кейин ҳам заводга ҳужумлар амалга оширилди.
Жорий ой бошида эса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Мариуполь шаҳридаги “Азовсталь” заводидан Россия қўшинлари томонидан блоклаб қўйилган 500 га яқин одам эвакуация қилинганини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь