Қочоқлар ЕИга қонуний киришига ёрдам беришга тайёрмиз – Лукашенко

Олам

image
0:00
0:00
download

Беларусь  Польша билан чегарада тўпланган муҳожирларни ватанига қайтариш учун иккинчи рейсни тайёрламоқда. Бу ҳақда мамлакат Президенти Александр Лукашенко маълум қилди.

“Ҳукумат одамлар нимани хоҳласа, шунга ҳаракат қилади. Уларнинг хоҳиши биз учун қонундир. Улар Ироқ ва Сурияга қайтишни хоҳлашди, биз эса парвозни ташкил қилдик. Яна қайтишга давогарлар бўлса, ой охирига яна битта рейс тайёрлаймиз”, дейди Лукашенко.

Хабарда таъкидланишича, Лукашенко Беларусдаги қочқинлар ўз ватанларига қайтмаслик учун Европа Иттифоқи мамлакатларига интилаётганига эътибор қаратишга мажбур бўлган. Давлат раҳбарига кўра, Беларусь бу масалада қочоқларга ёрдам беришга тайёр, шунингдек уларни Европа Иттифоқига қонуний кириш масаласида ҳам.

Агар улар ҳали ҳам Германияга боришни хоҳласа, “биз уларга ҳар томонлама ёрдам беришга ҳаракат қиламиз, улар билан бирга Германияга киришларига рухсат беришларини талаб қиламиз. Улар у ерга нафақат нормал ҳаёт кечириш, балки оилани бирлаштириш учун ҳам кетишмоқда”, дейди Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 ноябрь куни Беларусдан ўз ватанига қайтмоқчи бўлган Ироқ фуқароларини эвакуация қилиш бошланган. Бағдод улар учун самолёт жўнатган. Муҳожирлар учун Беларусдан Ироққа парвоз бепул бўлиши таъкидланган эди.

Маълумот ўрнида, Беларусь-Польша чегарасидаги вазият жорий йилнинг 8 ноябрь куни ёмонлашди. Польша расмийларига кўра, 15 ноябрга қадар 3,5 мингга яқин муҳожир Беларусь томонида “Брузги” — “Кузница” ёпиқ чегара ўтиш жойи яқинида қолган. Улар у ерда лагер ташкил қилган. Сўнгги маълумотларга кўра, муҳожирлар лагерни тарк этган.   

Европа Иттифоқи давлатлари, шунингдек АҚШ ва Буюк Британия Беларусь ҳукуматини инқирозни кескинлаштиришда айблади. Беларусь Давлат чегара қўмитаси, ўз навбатида, Польшани инқирозли вазият яратиб, муҳожирларни Беларусь чегарасига суриб қўйганликда айблади. Минск бўлаётган воқеалар Варшаванинг “бефарқлиги ва ғайриинсоний муносабати” туфайли юзага келган, деб ҳисоблайди.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг