Қобулда аёллар намойишга чиқди. Толиблар қурол ишлатди
Олам
−
13 Август 2022
17789Афғонистон пойтахти Қобулда “Толибон” ҳаракати азолари аёллар намойишини тарқатиш учун ҳавога ўт очди. Бир нечта одам жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Намойишчилар бир йил аввал “Толибон” Қобулга кирган сана – 15 август куни арафасида кўчага чиқди. Аёллар эркинлик, таълим ва меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун шиорлар билан митинг ўтказди.
Қайд этиш керакки, бутун дунё "Толибон"дан аёлларнинг ўқиши ва ишлаши, инклюзив ҳукумат тузиши ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишини кутяпти. Жорий йилнинг 26 июль куни Тошкентда ўтган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференцияси иштирокчилари ҳам толиблар берилган ваъдаларни бажариши кераклигини таъкидлади. Унда Афғонистондан Муваққат ҳукуматда Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақи иштирок этди.
2021 йил август ойи бошида “Толибон” афғон ҳукумат кучларига қарши ҳужумни кучайтириб, 15 август куни Қобулга кириб келди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди. Август ойининг сўнгги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Қобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий эвакуация қилинди.
31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Қобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий миссиясига якун ясади. Сентябрь ойи бошида Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди, унга Муҳаммад Ҳасан Охунд раҳбар бўлди. У “Толибон”нинг биринчи ҳукмронлиги даврида ТИВ раҳбари бўлиб ишлаган ва 2001 йилда БМТнинг санкциялар рўйхатига киритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь