ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби белгиланди
Жамият
−
15 Август 2020
6659Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Низом ҚҚСнинг салбий фарқ суммасини қоплаш, шунингдек, бошқа солиқлар бўйича қарздорлик ҳисобига қоплашни тартибга солади.
Низомга кўра, аризалар солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига шахсий кабинет орқали берилади.
Солиқ органи ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, 5 кунда ҳужжатларни солиқ тўловчига қайтаради.
Ҳужжатлар тўлиқ бўлганида солиқ органи 50 кунгача муддатда аризада қайд қилинган, ҚҚСнинг асосланганлиги юзасидан камерал назорат ўтказади.
Назорат натижаларига кўра, солиқ органи ҚҚСни тўлиқ ёки қисман қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади ва унинг нусхаси солиқ тўловчига юборилади.
Солиқ тўловчи қарор нусхасини олганидан бошлаб 3 кунда тафовут аниқланган давр учун солиқ ҳисоботини беради.
Қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси солиқ органи томонидан мустақил равишда солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан бўлган қарзларига йўналтирилиши мумкин.
LiveБарчаси