Қизларни Таиландга фоҳишаликка олиб кетаётган аёл ушланди
3-саҳифа
−
09:39 4364 1 дақиқа
Тошкент халқаро аэропортида 2 нафар фуқарони фоҳишаликка олиб кетаётган 27 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 1998 йилда туғилган С.Н. 2 нафар фуқарони Таиланд давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида юбораётган вақтида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинган.
Шунингдек, ушбу жиноий ҳаракат ҳозирда Таиланд давлатида бўлган 2005 йилда туғилган Ф.А. томонидан ташкиллаштирилгани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми “б”, “г”, “е”, “з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 18 ёшли қизни четга фоҳишалик учун юбораётган 53 ёшли аёл ушланганди.
Live
Барчаси