Қизларимиз ўқимайди, деймиз, чунки ўзимиз ўқитмаймиз — Мирзиёев

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айни пайтда Сурхондарё вилоятида ўтказилаётган йиғилишда қувалик боғбон Мастура Сайфуллаева тажрибасини намуна қилиб кўрсатди. У Сурхондарёга келиб, анорчиликни илмий асосда ривожлантириш учун Аграр университетнинг вилоят филиалида таҳсил олаётган талаба қизлар ва тадқиқотчи аёлларни ишга жалб қилган.

“Кеча мен улар билан учрашдим. Қизларимиз билмайди, тушунмайди ўқимайди, деймиз. Чунки уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да. Менга соҳани ривожлантиришни илмий асослаб тушунтириб, шундай батафсил маълумот беришдики, уларнинг интилишига ҳавасим келди, меҳрим ошди. Аёлларимизнинг билими, малакаси кучли. Юзага чиқариш керак. Бундай олима аёлларимиз, қизларимиз оиласига ҳам, атрофдагиларга ҳам фойда келтиради, ўзидан илм нурини сочади”, дейди Президент.

Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ва Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболовга анорчилик йўналишидаги кафедра мудири ва таҳсил олаётган ёш олималарни анор етиштириш тажрибасини ўрганиш учун илғор хорижий давлатларга юбориш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида, университет қошида Агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилиши маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг